Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Латвия Сейми делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида
2018-04-13 | Сиёсат
2018 йилнинг 14-19 апрель кунлари Латвия Республикаси Сейми Раиси Инара Мурниеце бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф дастурига кўра Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ҳукумат, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирликлари ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилади, унда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги