Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида пахтачилик соҳасидаги янги глобал дастур тажриба сифатида қўлланилади

2019-09-09 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича федерал вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал дастури ишга туширилди. Пойтахтимиздаги Radisson Blu меҳмонхонасида мазкур лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Вазирликнинг Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи Рустам Мамажонов дастурни амалга ошириш орқали пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқариш, шу жумладан, мамлакатда дастлабки қайта ишлаш тизимининг ривожлантирилишига эришилишини қайд этди. Шу мақсадда дастур пахта етказиб бериш занжири бўйлаб стратегик иттифоқларни шакллантиради ва фермерларга ўз ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштиришда ёрдам берувчи шерикларни қўллаб-қувватлайди.

Лойиҳа раҳбари Флориа Нитценгер ўз тақдимотида асосий эътибор халқаро барқарорлик стандартларини жорий этишда ёрдам берувчи етиштириш ва қайта ишлаш тизимларига қаратилишини таъкидлади. Дастурнинг тажриба амалиёти Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида қўлланилиб, Ўзбекистон пахтачилик тармоғини халқаро савдо тармоқларига (қайта) бирлаштириш, пахта хом ашёсини етиштиришда ижтимоий, экологик ва иқтисодий барқарорлик мезонларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини кучайтириш, барқарор пахта саноати cоҳасида глобал тажриба алмашинувини кучайтиришга қаратилган.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) бугунги кунда дунёнинг 120 мамлакатида фаолият юритиб, Ўзбекистонда 1992 йилдан буён турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться