Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокамасига доир йиғилиш тўғрисида
2019-10-10 | Иқтисодиёт
Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов раислигида фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш” масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасига мурожаат йўллаган эди.
Мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ташкил этилган навбатдаги парламент эшитувида тегишли қарор қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мазкур қарори ижросини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш якуни бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга белгиланган муддатда ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.