Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой элчихонаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига инсонпарварлик ёрдами сифатида тиббиёт маҳсулотларни етказиб берди
2020-04-10 | Жамият
Бугунги кунда пандемия кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай пайтда бир-бирини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.
Жумладан, шундай қийин вазиятда Ўзбекистон бошқа давлатлар халқлари учун инсонпарварлик ёрдами сифатида турли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган маҳсулотларни мунтазам етказиб бермоқда. Бу эса турли халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликдан далолатдир. Шунингдек, кенг тарқалаётган мазкур пандемияга қарши курашишда турли давлатлардан Ўзбекистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами берилмоқда.
Хитой элчихонаси Ўзбекистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Соvid-19 билан курашиш учун инсонпарварик ёрдамини юборди.
Вазирлик Хитой элчихонасига инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирар экан, минг дона ҳимоя кўзойнаклари, бир марталик ҳисобланган минг дона ҳимоя кийими, ўттиз минг дона тиббиёт ниқобларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳолига беминнат тарқатиш учун юборди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги