Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг худудий бошқармаларида ҳам коронавирусга қарши профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
2020-04-04 | Иқтисодиёт
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлиги муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларида ҳам ҳар куни профилактик дизинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда вилоятнинг Шўрчи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими биноси каронавирусга қарши дезинфекция қилинмоқда.
Меҳнат таътили берилмаган, масофавий ишлаш тизимига ўтмаган ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган.
Ҳар куни эрталаб ишга келувчи ходимларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, сўнг иш фаолиятини бошлашларига рухсат берилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси