Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайлов

Сайловда хотин-қизларнинг муносиб иштирок этишини кузатувчи 11 та индикатор ишлаб чиқилган

18.10.2021СайловМанба: ЎзА

Айни дақиқаларда Халқаро медиа-холлда “Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловларда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда.

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

15.10.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомходжаев Сайлов тизимлари халқаро жамғарманинг (IFES, Вашингтон, Колумбия округи) Европа ва Евроосиё бўйича дастурлари мутахассислари билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммитида иштирок этди

15.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

Сайлов жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш ишлари қай даражада?

13.10.2021СайловМанба: ЎзА

Марказий сайлов комиссиясининг бугунги йиғилишида сайлов жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос маълумот берди.

"Сайлов ва гендер: сиёсат соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва миллий амалиёт" туркумидаги семинарларга старт берилди

12.10.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда 2019-2021 йилларда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси доирасида “Сайлов ва гендер: сиёсат соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва миллий амалиёт” туркумидаги семинарларга старт берилди.

Португалияда яшаётган ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этади

08.10.2021СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси томонидан Португалиянинг Лейрия шаҳрида яшаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Кванжу шаҳрида ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

07.10.2021СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик ишлари доирасида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан 18-Кванжу сайлов участкасида давра суҳбати ташкил этилди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши

05.10.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
2021 йил 5 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.

Урал давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Президент сайловида овоз беради

04.10.2021СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхона ходимлари Урал давлат тиббиёт университетида Наманган давлат университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “икки диплом” дастури асосида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди.

Мамлакатимизда МДХ сайловларни кузатиш миссияси ўз фаолиятини бошлади

30.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) Ижроия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Леонид Анфимов бошчилигида МДҲ сайловларни кузатиш миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари мамлакатимизга ташриф буюрди.

Малайзиядаги ватандошлар: Юртимиз тақдири ва келажаги учун ўзини масъул деб билган номзодга овоз берамиз

29.09.2021СайловМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Сайлов бюллетени тасдиқланди

24.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни комиссия раиси З.Низомхўжаев олиб борди.

Ўзбекистон делегацияси Давлат Думасига сайловларни кузатди

21.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига уч кун давом этган сайловлар якунланди. Давлат думасига сайлов бир босқичда аралаш тизимда ўтказилган бўлиб, унга 225 депутат – партиялар рўйхати бўйича, 225 нафари эса бир мандатли округлардан сайланади. 

Марказий cайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

20.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Бахром Кучкаров олиб борди.

Марказий cайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

15.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
2021 йил 15 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси З.М.Низамходжаев олиб борди.

Марказий cайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

14.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
2021 йил 14 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.

Сиёсий партиялар томонидан президентликка кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилди

13.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.

Сиёсий партиялар томонидан президентликка кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилди

08.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

07.09.2021СиёсатМанба: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.

МСК аъзолари ва ходимларига “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди

31.08.2021ЖамиятМанба: Марказий сайлов комиссияси

Марказий сайлов комиссиясида  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.