Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Малайзиядаги ватандошлар: Юртимиз тақдири ва келажаги учун ўзини масъул деб билган номзодга овоз берамиз
2021-09-29 | Сайлов
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Малайзиянинг Сеги университети, Куала-Лумпур университети, Халқаро ислом университети талабалари ҳамда ушбу давлатда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз қатнашди.
Уларга жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши, Президентликка номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, дипломатия ваколатхонаси ҳузурида 25-сайлов участкаси ташкил этилгани ва унда сайловчиларни қабул қилиш учун барча шароитлар яратилганлиги ҳам маълум қилинди.
Республикамизда бўлиб ўтадиган ушбу муҳим сиёсий жараён ҳақидаги сўнгги янгиликлар билан элчихона веб-сайти, Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифалар ҳамда республика ОАВлари орқали кузатиб бориш мумкинлиги қайд этилди. Бундан ташқари, хорижда бўлиб турган юртдошларимизни сайловчилар рўйхатига киритиш учун https://saylov.mfa.uz веб-сайтига мурожаат қилиши тушунтирилди.
Давра суҳбати иштирокчилари бўлажак сайловда фаол иштирок этишга даъват этилди.
Тадбир якунида ватандошларимиз уларга мамлакатимиз раҳбарияти томонидан қаратилаётган эътиборни юқори баҳолашар экан, Ўзбекистон Президенти сайловида ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришини билдирди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги