Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий cайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

2021-09-20 | Сайлов

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Бахром Кучкаров олиб борди.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари жой олди.

Комиссия аъзолари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.

Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ,  сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади. Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги қарори билан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши қайд этиб ўтилди.  Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республика ва маҳаллий телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти,  шунингдек, “Янги Ўзбекистон”, “Правда Востока”, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Овози тожик”, “Нурлы жол” ва  маҳаллий газеталарда бепул ажратиладиган нашр майдони тасдиқланди.

Оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқоти даврида бепул ажратиладиган эфир вақти ва нашр майдони доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даврида чиқишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади.

Янгиликлар дастурларида ва бошқа ахборот материалларида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди тадбирларини ёритишда тенглик принципига риоя этиши лозим. 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 46-моддасига асосан давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларида сиёсий партиялар, Президентликка номзодларга ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати Матбуот маркази ҳамда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ билан биргаликда сайловолди ташвиқоти мониторингини олиб боради. Мониторинг натижалари ҳар куни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилади.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. МСК қарорига мувофиқ Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг 28 нафар узоқ муддатли кузатувчиси рўйхатдан ўтказилди.

Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган яна 7 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг жами 32 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Эндиликда аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари жами 962 (48 нафари хорижий)нафарни ташкил этмоқда.

Мажлис сўнгида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться