Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Очиқ мулоқот ўзаро ишонч асосида бўлиб ўтди

2022-01-08 | Жамият

Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда қонунийликка риоя қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи полковник О.Ўринбаев ва Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Б.Ражабов томонидан Ҳазорасп туманида очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув ҳам юқоридаги чора-тадбирлар доирасида амалга оширилди.

Ҳазорасп, Тупроққалъа ва Боғот туманлари ИИБ пробация бўлимлари ҳисобида турган шахсларни мазкур очиқ мулоқотга таклиф этишган кўзланган мақсад, аввало уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш борасида амалий ёрдам беришга қаратилди.

Ўзаро ишонч асосида бўлиб ўтган очиқ мулоқот иштирокчилари ўзларига нисбатан судлар томонидан тайинланган жазодан ҳаётий сабоқ чиқарганликларини, келгусида давлат ва жамият равнақига ҳисса қўшишга тайёр эканликларини, пробация хизмати ходимлари билан ўзаро алоқаларини қонун доирасида амалга ошириб келаётганликларини таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилиш якунида масъул раҳбарлар томонидан ҳудудий пробация хизмати ходимларига ҳисобда бўлган шахсларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаларини қўллашда амалдаги қонунларга қатъий риоя қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться