Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2019-12-05 | Хавфсизлик соҳаси

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ички ишлар вазирликлари ўртасидаги Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда икки давлат ички ишлар вазирликлари бўлинмаларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олишда ўзаро ахборот алмашиш борасидаги ҳозирги аҳвол, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш иштирокчилари бугунги кунда икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида тезкор-қидирув фаолияти йўналишида бўйича жиноятчиликка қарши курашишда умумий мақсадларга эришишга имкон берувчи самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлашди. Томонлар манфаатини ҳисобга олиб, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг аҳамияти катта эканлиги алоҳида қайд этилди.

Учрашув ишчан мулоқот ва ҳамфикрлик муҳитида ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться