Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро экспертлар билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди

2019-12-06 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида одам савдосига қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда халқаро тажрибани, одам савдоси жинояти қурбонларини аниқлаш ва уларга мурожаат этиш механизмини ўрганиш мақсадида халқаро экспертлар билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори кўмагида ташкил этилган мазкур тадбирда вазирлик масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий суди вакиллари, шунингдек, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг одам савдосига қарши кураш бўйича маслаҳатчиси Т.Котляренко, Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Пер-Андерс Санессон, халқаро экспертлар Кевин Хайленд, Дмитро Каплун ва бошқалар иштирок этди.

Меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, шунингдек, меҳнат миграциясини тартибга солиш чора-тадбирлари, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг сабаб ва омилларини аниқлаш ҳамда йўқ қилишга қаратилган тадқиқотлар тўғрисида сўзлаб берилди. Сўнгги йилларда одам савдосига қарши курашиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича янги чора-тартибларни амалга жорий этиш ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш орқали кучайтирилди. Одам савдосига қарши миллий қонунчиликка одам савдоси қурбонларини аниқлаш ва уларда жабрланувчиларни халқаро стандартларга мувофиқ тарзда топшириш механизмининг киритилиши муҳим янгиликлардан бири бўлди.

Экспертлар муҳокама қилинга мавзуга доир қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш, такомиллаштиришда ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться