Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар пойтахтларининг ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари раҳбарларининг биринчи кенгаши бўлиб ўтади
2019-11-28 | МДҲ
МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар пойтахтлари ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари раҳбарларини бир майдонда тўплаш ташаббуси МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-лейтенант П. Бобожонов томонидан илгари сурилган эди. Ушбу ташаббус Уюшган жиноятчилик ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси томонидан маъқулланиб, қўллаб қувватланган эди.
Ташаббуснинг мақсадлари:
– Тошкент шаҳар ИИББ ва МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар пойтахтларининг ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;
– ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш масалалари, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси ва террористик фаолиятга қарши кураш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашувини кенгайтириш;
Мажлисда МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар пойтахтлари ички ишлар органлари/полицияси раҳбарларининг йиғилишларига доимий кенгаш органи мақомини бериш ва ушбу формат фаолияти ҳақида Низом лойиҳасини тузиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш масалалри муҳокама қилиниади.
Ташаббускор фикрига кўра МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлари пойтахт ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари кучиларини бирлаштириш натижасида ҳал қилинидаги вазифалар қуйидагилардан иборат:
– тажриба ва маълумот алмашиш механизми ишлаб чиқилиши;
– ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни ўтказиш ва шу ўринда қуйидаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини келишилган ҳолда амалга ошириш:
терроризм ва экстремизм;
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп воситаларнинг ноқонуний савдоси;
ахборот технологиялари соҳасида;
шахсга нисбатан содир этилган, шу билан бирга одам савдоси боғлиқ жиноятлар.
Кенгаш якунига кўра икки томонлама ҳужжатлар ва ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандум имзоланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги