Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ички ишлар вазирларининг учрашуви
2019-11-21 | Хавфсизлик соҳаси
20 ноябрь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Ҳиндистон Республикаси Ички ишлар вазири Амит Шах ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик ва психотроп воситалар, терроризм, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш ҳамда мазкур соҳада тезкор ахборот алмашиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида трансмиллий уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги