Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Газдан заҳарланиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида нималарни билишимиз керак?

2019-11-22 | Жамият

Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Ис гази нима?

Ис гази (углерод оксиди) - рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи – CO2. У ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келувчи, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. 

Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаи ҳисобланади. У асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабаб юзага келади. Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин! Ис гази организмга тушганда у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада инсон ҳушини йўқотади.

Ис газидан заҳарланишнинг умумий белгилари.

  • Бош мия тизимида:  уйқуга тортиш, бош айланиши, бош оғриғи, ҳушини йўқотиш;
  • Кўриш тизимида:  кўз олдининг қоронғулашиши;
  • Эшитиш тизимида:  эшитиш қобилиятининг пасайиши;
  • Тери қисмида: терлаш кучайиши;
  • Нафас олиш тизимида: нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал;
  • Юрак қисмида: пульс ва АБ ортиши;
  • Мушаклар тизимида: тремор (қалтираш).

 
Қандай ҳолатларда ис газидан заҳарланиш хавфи юқори бўлади?

  • Шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда;
  • Автоуловлар тураргоҳларида;
  • Янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда;
  • Уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда;
  • Печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомлар, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиб қолиш мумкин.
  • Бундан ташқари, ҳозирда савдо дўконларида сотилаётган, газда ишлайдиган ҳар хил турдаги газ ускуналари, жумладан, Эрон давлатида ишлаб чиқилган "камин" газ ускунаси чиройли, ихчам кўринишли, иситиш мавсумида ишлатиб, кейин бошқа жойга олиб қўйса бўладиган қулайликларга эгадир. Бироқ ушбу газ ускунаси бошқа давлатда ишлаб чиқилгани сабаб, уни ўрнатиш ва фойдаланишга доир техник паспорт ўзбек ёки рус тилларига таржима қилинмаган. Бунинг оқибатида, ундан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари билан танишиш имкони бўлмайди. Мазкур газ ускунаси ўзбошимчалик билан, мутахассиснинг кўрсатмасисиз "Қурилиш меъёрлари ва қоидалари" талабларини бузган ҳолатда ўрнатилмоқда. Натижада эса инсонлар ис газидан заҳарланиб вафот этмоқда.

Табиий газдан фойдаланишда нималар тақиқланади?

  • Ўзбошимчалик билан уйни газлаштириш, газ асбоби ўрнини алмаштириш, уни янгилаш ва тузатиш;
  • Газ асбоблари ўрнатилган хоналар режасини ўзгартириш;
  • Дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўзгартириш;
  • Хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўйиш;
  • Мактабгача ёшдаги болалар, шунингдек ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган шахсларнинг газ асбобларидан фойдаланиши;
  • Газ ва газ асбобларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
  • Газ асбоблари ўрнатилган хонада ухлаш ва дам олиш;

Суюлтирилган газдан фойдаланишда нималар тақиқланади?

  • Бўш ва суюлтирилган газли баллонларни хона ҳамда ертўлаларда сақлаш;
  • Газлаштирилган хонага 50/55 литр сиғимли баллондан биттадан ортиқ ёки 27 литрли баллондан иккитадан ортиқ қўйиш;
  • Баллонларни қизишдан сақлайдиган тўсиқ ўрнатилган бўлса, баллон билан иситиш асбобининг оралиғи 0,5 метргача қисқартирилиши мумкин, баллон билан тўсиқнинг ораси эса 10 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак;
  • Баллонлар билан ўт ёқиш эшигининг оралиғи 2 метрдан оз бўлмаслиги лозим;
  • Хонага ўрнатилган баллонлар алмаштирилаётганда электр ёриткичларни ёқиб-ўчириш, очиқ оловдан, электр иситиш асбоблари ва иситиш печкаларидан фойдаланиш;
  • Баллонларни алмаштириш ишлари билан боғлиқ бўлмаган шахслар борлигида баллонларни алмаштириш.

Газдан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

Барча ҳолатдаги оғир заҳарланишларда зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш зарур. Шифокор етиб келгунга қадар қуйидагиларни амалга ошириш керак:

A) Жабрланувчини зудлик билан газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш керак;

B) Жабрланувчининг қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ётқизиш;

C) Нафас олишига халақит берувчи барча нарсаларни йиғиштириш (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш ва бошқалар);

D) Жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш. Жабрланувчини юргизиш тақиқланади;

E) Жабрланувчи нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдиришни бошлаш лозим;

F) Нашатир спиртини ҳидлатиш;

G) Ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;

H) Жабрланувчининг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш;

I) Кислород ёстиғи ёрдамида кислород бериш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться