Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Кадастр соҳасига рақамли технологиялар жорий этилади

22.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Элчиси Португалия Президентига ишонч ёрлиғини топширди

21.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Элчиси Сардор Рустамбоев 2020 йил 20 июль куни Лиссабон шаҳрида Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соузага ишонч ёрлиғини топширди.

Аҳоли соғлиғи ва иқтисодиёт барқарорлиги – ҳаётий муҳим вазифалар

20.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, шунингдек, ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги кўриб чиқилди

20.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни архитектура ва қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижаларига оид тақдимот билан танишди.

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафоти муносабати билан ҳамдардлик

20.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

EХҲТ Бош котиби билан учрашув тўғрисида

20.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 17 июль куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер ва EХҲТ Доимий кенгаши раиси Игли Ҳасани билан учрашувлар ўтказди.

Президент: Халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши керак

17.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

17.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 16 июль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири П.Сийярто ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув

16.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати баёноти

16.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдиради.

Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди

16.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги эпидемиологик вазият муҳокама қилинди

16.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибида Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият эди.  

Миср Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан музокаралар тўғрисида

15.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳани Салим билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

15.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент: Коронавирусга қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд

15.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев Франция Президентини табриклади

14.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эммануэл Макронни Франция миллий байрами – Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан табриклади.

Таиланд Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан музокаралар тўғрисида

14.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков видеоконференцалоқа шаклида Таиланд Қироллиги Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вижават Исарабакди билан музокаралар ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Мило Жукановични табриклади

13.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Черногория Республикаси Президенти Мило Жукановични миллий байрам – Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида халқаро шартноманинг кучга киришига оид

13.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи давомида 2017 йил 25 октябрда имзоланган 1996 йил 8 майдаги Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди.

Ўзбекистон Президенти ХХР Раисига ҳамдардлик мактуби йўллади

10.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг жанубий ва шарқий музофотларида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик мактуби йўллади.