Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги эпидемиологик вазият муҳокама қилинди
2020-07-16 | Сиёсат
15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибида Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият эди.
Йиғилишга сабаб – кейинги пайтда ушбу ҳудудларда кузатилаётган коронавирус инфекциясининг янги тўлқини ва ўлим ҳолатларининг кўпайиши, шунингдек, аҳоли томонидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифати ҳамда дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётгани бўйича кўплаб мурожаат ва шикоятлар тушаётгани.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти