Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таиланд Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан музокаралар тўғрисида

2020-07-14 | Сиёсат

2020 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков видеоконференцалоқа шаклида Таиланд Қироллиги Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вижават Исарабакди билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Таиланд муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналиашлари муҳокама қилинди.

Томонларнинг турли даражалардаги сиёсий мулоқотни кенгайтиришга тайёрлиги билдирилди. Шу муносабат билан бўлажак қўшма тадбирларни, жумладан Ўзбекистон ва Таиланд ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.

Икки мамлакат учун ҳам савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди, ўзаро савдо ҳажмларини янада ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги муносабатларнинг ижобий динамикасини, халқаро кун тартибининг қатор масалалари бўйича мавқеларининг ўхшашлигини мамнуният билан қайд этдилар.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться