Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Элчиси билан учрашув тўғрисида
2023-01-04 | Сиёсат
2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Янни қабул қилди.
Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни турли соҳаларда янада мустаҳкамлаш, жумладан, ХХР Раиси Си Сзинпиннинг 2022 йил сентабр ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш орқали янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
БМТ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Икки томонлама ва кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги