Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистон Президентининг махсус вакили билан учрашув
2017-05-31 | Сиёсат
2017 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида 2017 йили тўлақонли ҳамкорликни янада ривожлантириш Режасини («Йўл харитаси») амалга ошириш доирасидаги қўшма ишларнинг бориши батафсил муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги