Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлансин, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимидан озод этилсин.
2. Баходир Акбаралиевич Дехқанов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлансин, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин.
3. Бахтиёр Турсинматович Исаков ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлансин, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилсин.
4. Ушбу қарор 2017 йилнинг 1 июнидан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н.ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент шаҳри, 2017 йил 27 май
Манба: ЎзА