Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бўлажак Ўзбекистон-Чехия сиёсий маслаҳатлашувларига доир
2017-05-30 | Сиёсат
2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон-Чехия сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Чехия Республикаси ташқи ишлар вазирининг кичик ўринбосари Иван Янчарек бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.
Ўзбекистонда бўлиш давомида Чехия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида учрашувлар ўтказади ҳамда Хоразм вилоятига ташриф буюради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги