Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳамдардлик
2017-06-01 | Сиёсат
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти
Муҳаммад Ашраф Ғани
Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри марказида содир этилган мудҳиш ва ғайриинсоний террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ кишиларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу мусибатли дамларда Сизга ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлигимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.
Қайғу ила,
Манба: ЎзА