Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чехия ТИВ делегацияси билан учрашув

2017-06-01 | Сиёсат

2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чехия Республикаси ташқи ишлар вазирининг кичик ўринбосари Иван Янчарекни қабул қилди. 

И.Янчарек вазирликлараро маслаҳатлашувлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш ва Хоразм вилоятига ташриф буюриш мақсадида мамлакатимизга келган.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда халқаро майдонда, хусусан Ўзбекистон-Европа Иттифоқи шаклида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Чехия президентлари ўртасидаги мактуб алмашинуви нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Чехия мулоқотини фаоллаштириш масалалари, иқтисод, саноат, фан ва техника соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш вақти ҳамда биргаликдаги бошқа тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида ТИВда Ўзбекистон-Чехия сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувларда икки томон кун тартибидаги қатор масалалар ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар батафсил кўриб чиқилди.

Тадбирларда Чехия Элчиси Ярослав Сиро иштирок этди.

Шаҳриёр Турғунбоев олган сурат

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться