Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви тўғрисида
2017-05-30 | Сиёсат
2017 йилнинг 21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.
Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги