Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шри-Ланка Президентига ҳамдардлик мактуби
2017-05-31 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Президенти Майтхрипала Сирисенага мазкур мамлакатда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Шри-Ланка халқига ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги