Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Операция муваффақиятли ўтди

31.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасининг маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 27 декабрь куни «Перекресток» дўконида (Санкт-Петербург шаҳри) содир этилган портлаш оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси Ҳазраткул Аликуловнинг (исми аниқлаштирилди) ҳолати муваффақиятли опеациядан сўнг барқарор. Александровский номли 17 сон шаҳар касалхонасида ўтказилган операция натижасида унинг танасига жароҳат етказган жисим олиб ташланди.

Ўзбекистон билан Нидерландия ўртасидаги Баённома кучга киради

31.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси билан Нидерландия Қироллиги ўртасида 2001 йил 18 октябрда имзоланган Даромадларнинг икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2017 йил 6 февралда Гаага шаҳрида имзоланган Баённома 2017 йилнинг 31 декабрь куни кучга киради.

"РИА Новости" Шавкат Мирзиёевнинг биринчи президентлик йили натижалари ҳақида

31.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президентлигининг биринчи йилида Шавкат Мирзиёев давлатни янги босқичда ривожлантиришга қаратилган 100 дан ортиқ фармон ва қарорларни имзолади, шунингдек, ҳукуматда ва жойлардаги ҳокимият органларида жиддий ўзгаришлар қилди, деб хабар беради Россиянинг "РИА Новости" ахборот агентлиги Ўзбекистон раҳбари фаолиятининг дастлабки натижаларига бағишланган таҳлилда.

Bloomberg: Ўзбекистон валюта сиёсатини либераллаштирмоқда

31.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

АҚШнинг молиявий-иқтисодий янгиликлар бўйича нуфузли “Bloomberg” агентлиги “Ўзбекистонда валютанинг кутилмаган тарзда 50 фоиз девальвация қилиниши тижорий шартнома тузувчиларнинг эътиборини тортади” деб номланган мақола эълон қилиб, унда Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан кейин Ўзбекистоннинг инвесторлар назарига тушишини таъминлаганини, валюта сиёсатини эркинлаштирганини ёзади.

The Nikkei: Ўзбекистон қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамламоқда

31.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Япониянинг «The Nikkei» нашри Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларининг мустаҳкамланиши Марказий Осиёнинг кўринишини ўзгартириши ва минтақанинг халқаро майдондаги таъсирини ошириши мумкинлигини таъкидламоқда. Ушбу мавзудаги мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Марказий Осиё давлатлари орасида олий даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш бўйича берган таклифи мамлакатнинг бундай ҳамкорликда етакчи роль ўйнашга интилаётганини кўрсатади ва жиддий дипломатик ўзгаришларга олиб келиши таъкидланади.

“Независимая газета”: Ўзбекистон жадал ташқи сиёсат юритмоқда

31.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Россиянинг «Независимая газета» нашри Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қила бошлаганига бир йил тўлганини қайд қилди. Шубҳасиз, бир йил – муаяйн хулосалар чиқариш учун қисқа муддат, аммо бу намоён бўлишга улгурган тенденцияларни сезиш, уларнинг ижобий ва салбий таъсирини баҳолаш учун етарли муддатдир.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

31.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 30 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон хорижий ОАВ нигоҳида

31.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

«The New York Times»: “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда”

Қабул қилинаётган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш масалалари парламент аъзоларининг диққат марказида

29.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг ташаббусига биноан адлия вазирининг «Қабул қилинаётган қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида»ги ахбороти эшитилди. Тадбир 2017 йил 12 июль куни депутатлар, сенаторлар ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашув чоғида Президент томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жаҳон чемпионатида юқори натижага эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида”ги Фармойишни имзолади

29.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

Фармойишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган оғир атлетика спорт тури бўйича 2017 йил 28 ноябрь - 6 декабрь кунлари Анахайм шаҳрида (АҚШ) ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги Ўзбекистон спортчилари:

Давлат тиббиёт ташкилотлари функциялари тадбиркорлик субъектларига ўтказилади

29.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. 

Президент мукофотлайдиган медаллар сони яна биттага кўпайди

29.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

Бугун, 29 декабрдан “Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди. 

Ҳамкорликнинг янги босқичи бутун Марказий Осиё учун ижобий натижа беради

29.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгилангани жаҳон ҳамжамияти, айниқса қўшни мамлакатларда катта қизиқиш билан кутиб олинди ва кенг маъқулланмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА қўшни мамлакатлар ахборот агентликлари билан ҳамкорлик доирасида кенг жамоатчиликни минтақанинг таниқли давлат ва жамоат арбоблари, оддий фуқароларининг ушбу мавзуга доир фикр-мулоҳазалари билан танштириш мақсадида материаллар тайёрлади. Қуйида "Казинформ" ХАА томонидан ЎзА учун махсус тайёрланган мақола келтирилмоқда.

Кимё саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

28.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 декабрь куни кимё саноати корхоналарининг бугунги молиявий-иқтисодий ҳолати ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бангладеш элчиси Ўзбек халқини кириб келаётган Янги йил билан қутлади

28.12.2017СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Янги, 2018 йилнинг кириб келишига саноқли кунлар қолди. Ушбу байрам арафасида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатия корпуси вакиллари ўзбек халқига ўзларининг табрикларини йўллашмоқда.

Чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги Битим кучга кирди

28.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 5 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги Битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди.

Уч мамлакат делегациялари учрашуви

27.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғизистон Республикаси делегацияларининг “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси бўйича уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви

27.12.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрига келди

26.12.2017МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этиш учун 26 декабрь куни Россия Федерациясига келди.

Бугун Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ёшлар олдида ҳисобот беради

26.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

26 декабрь соат 14:00да Тошкент шаҳрида Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев йил якунларига бағишлаб, ташкилотнинг олти ойлик фаолияти юзасидан ҳисобот беради.