Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Афғонистоннинг ТИВ делегацияси билан учрашув

19.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 18 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай бошчилигидаги делегация билан учрашди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг тадбири

19.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 18 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг олий даражадаги «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» мавзусидаги тадбирда иштирок этди.

Германия Элчиси билан учрашув

19.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфельд билан учрашув бўлиб ўтди.

Ҳамдардлик

19.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали ҳодисага доир ахборот

19.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

19.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 18 январь куни Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Франция Элчиси билан учрашув

18.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Биет де Вильмор билан учрашув бўлиб ўтди.

Россия Элчиси билан учрашув

18.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ахбороти

18.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси маълумотига кўра 2018 йил 18-январь куни Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида «Икарус» русумли йўловчи автобуси ёнган маҳал унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган. Беш киши ёнаётган автобусдан чиқиб кета олган. Булар 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (Исаков Аҳрор, 1988 йил 14-апрелда туғилган ва Мирзаахмедов Исроилжон, 1980 йил 10-январда туғилган). Дастлабки маълумотга кўра фалокат жойида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ўзбекистон делегациясининг Германия ва Францияга ташрифига оид

18.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Отабек Мустафоев бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикаси ва Франция Республикасига амалий ташриф билан жўнаб кетди.

Биринчи Президентимиз таваллудининг 80 йиллиги ҳар томонлама муносиб нишонланади

18.01.2018СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Қозоғистон Элчиси билан учрашув

18.01.2018СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2018 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эрик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Инвестиция дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартиби муҳокама қилинди

18.01.2018СиёсатМанба: ЎзА

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш бўйича жорий этилган янги тартиб асосида ишларни ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

АҚШ Президенти маслаҳатчиси билан учрашув

17.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 16 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг асосий мазмуни ва моҳиятини кенг хорижий жамоатчиликка етказиш бўйича брифинг

16.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йил 16 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад Мурожаатноманинг, шунингдек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат. Айнан шу мақсадда тадбирга Ўзбекистонда аккредитация қилинган хорижий ОАВ вакиллари, шунингдек, миллий оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.

Ўзбекистон Омбудсмани: Маҳкумлар ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахслардан тушаётган мурожаатлар сони ошиб бораётгани Омбудсманнинг мазкур йўналишдаги фаолияти муҳимлигидан далолат беради

16.01.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Навоий вилоятларидаги олтита жазони ижро этиш муассасасида маҳкумлар ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича комплекс назорат олиб борди.