Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон билан Нидерландия ўртасидаги Баённома кучга киради
2017-12-31 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси билан Нидерландия Қироллиги ўртасида 2001 йил 18 октябрда имзоланган Даромадларнинг икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2017 йил 6 февралда Гаага шаҳрида имзоланган Баённома 2017 йилнинг 31 декабрь куни кучга киради.
Мазкур Баённомада солиқларни тўлашдан бош тортишни олдини олиш мақсадида ушбу Конвенцияга солиқ соҳасида ахборот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш киритиш назарда тутилган.
Ушбу халқаро битим солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашда Ўзбекистон ва Нидерландия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда икки мамлакат солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлайди.
Юқоридаги Баённоманинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги