Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги Битим кучга кирди

2017-12-28 | Сиёсат

2017 йилнинг 5 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги Битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди.

Мазкур ҳужжат томонлар чегара вакилларининг Давлат чегарасидаги чегаравий можаролар ва низоларни ҳал қилиш билан боғлиқ масалаларни ечиш бўйича фаолиятини тартибга солади.

Битимга мувофиқ чегара вакиллари участкалари доирасида ўз фаолиятида:

Давлат чегарасини кесиб ўтиш бўйича ўрнатилган қоидаларга риоя этилишини назорат қиладилар ва уни белгиланган тартибни бузган ҳолда кесиб ўтишни олдини олиш бўйича чоралар кўрадилар;

ваколатли давлат органлари билан биргаликда ноқонуний мигрантларни депортация қилиш (топшириш) ва контрабандага қарши курашиш бўйича зарур чораларни кўрадилар ва Давлат чегарасида хўжалик ишларини амалга оширилиши ҳамда чегара сув ҳавзалари сувидан фойдаланиш, овчилик ва балиқчилик қоидаларига риоя қилиш назоратини таъминлайдилар;

Давлат чегаралари орқали ёнғинлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларининг тарқалиши хавфи тўғрисида бир-бирларини ўз вақтида хабардор қиладилар.

Ушбу икки томонлама ҳужжатнинг кучга кириши Давлат чегарасида юз бераётган масалаларни ўз вақтида ечиш учун қўшимча ҳуқуқий механизм сифатида хизмат қилади.

Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться