Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бангладеш элчиси Ўзбек халқини кириб келаётган Янги йил билан қутлади
2017-12-28 | Сиёсат
Янги, 2018 йилнинг кириб келишига саноқли кунлар қолди. Ушбу байрам арафасида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатия корпуси вакиллари ўзбек халқига ўзларининг табрикларини йўллашмоқда.
Бангладешнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мосуд Маннан ўз қутловномасида қуйидаги тилакларини баён этди:
- Бангладеш Халқ Республикаси халқи ва ҳукумати номидан ҳамда ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси халқи ва ҳукуматига Президент Шавкат Мирзиёев етакчилигидаги узоқни кўзлаган сиёсати, Мянманинг жуда кўп сонли аҳолиси Бангладешда жойлашувидаги қўллаб-қувватлаши ҳамда кўмаги учун самимий миннатдорлигимни изҳор этишни истар эдим. Мен чин дилимдан мамлакатларимиз ўртасидаги бир-бирини тўғри тушуниш ва ўзаро ҳамкорлик янги йилда янада мустаҳкамланишини тилайман.
2018 йилда бизнес ва сайёҳлик алоқаларимизни янги босқичга кўтариш илгари сурилгани ҳолда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкентдан Даккага тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари қайта йўлга қўйилишига катта умид боғлайман.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига бахту иқбол ва бардавом фаровонлик тилайман.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги