Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув
2018-06-12 | Сиёсат
2018 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация таркибидан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича Махсус вакили Роланд Кобиа ўрин олган.
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида турли шакллардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Алоҳида эътибор Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги Стратегияси лойиҳаси ва «Ўзбекистон-ЕИ» шаклидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.
Томонлар Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янгиланган икки томонлама Битим бўйича музокараларни бошлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Европа Иттифоқи вакиллари 11-12 июнь кунлари бўлиб ўтаётган «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли» мавзусидаги халқаро конференция жараёнини юқори баҳоладилар.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги