Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус вакили билан учрашув
2018-06-12 | Сиёсат
2018 йилнинг 12 июнь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Роланд Кобиа билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистон ва унга чегарадош минтақада шаклланаётган вазият юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистон марказий ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати 2001 йилдан буён илк бора Рамазон ҳайити даврида уч кунлик ўт очишни тўхтатиш ва сулҳ тартибини киритишга рози бўлишлари минтақада умид билан кутиб олинди ва бу мамлакатда тинчлик жараёнида ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.
Учрашувда 2018 йил 27 март куни Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги