Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ Бош котиби билан учрашув

2018-06-11 | Сиёсат

2018 йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Т.Гремингер ва делегацияси аъзолари ЕХҲТ билан ўтказиладиган «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг рольи» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.

ТИВдаги суҳбат давомида ЕХҲТнинг барча уч ўлчамларида ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Қайд этилганидек, амалга оширилаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими ислоҳоти, шунингдек, уларнинг фуқаролар билан мулоқотга очиқлиги Ўзбекистонни сиёсий ривожланишнинг мутлақо янги даражага олиб чиқди ва ЕХҲТ билан ҳамкорликни кенгайтириш учун аниқ имкониятлар яратди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси минбарида билдирган ташаббусларини тадбиқ этиш доирасида бугун Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаётган халқаро конференциянинг мавзуси долзарблиги таъкидланди. Бугунги кунда ёшлар инсониятнинг икки милиардли авлоди бўлиб, эртанги кунимиз, қолаверса сайёрамизнинг фаровонлиги ҳам уларга боғлиқ.

Учрашувда 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунлари нуқтайи-назаридан минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда ЕХҲТ лойиҳаларининг Ўзбекистондаги координатори Жон МакГрегор иштирок эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться