Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигининг Наманган вилоятидаги йиғилиши

2019-04-29 | Сиёсат

2019 йилнинг 26 апрель куни Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев Наманган вилояти ҳокимлигида ТИВ раҳбариятининг ташқи йиғилишини ўтказдилар.

Йиғилишда иштирок этиш учун Наманган вилоятига ушбу минтақага бириктирилган Ўзбекистоннинг Австрия, БАА, Бельгия, Буюк Британия, Эрон, Франция, Германия, Ҳиндистон, Италия, Корея Республикаси, Миср, Озарбайжон, Покистон, Польша, Россия, Сингапур, Туркия ва бошқа давлатлардаги элчилари келдилар.

Вилоят ҳокими Ҳайрулла Бозоров, тегишли вазирликлар ва идораларнинг минтақадаги бошқармалари вакиллари иштирокидаги тадбирда дипломатик ваколатхоналар кўмагида ишлаб чиқилган ва Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига сўнгги ташрифи давомида тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Амалий йиғилиш давомида ТИВнинг ушбу минтақа бўйича “Йўл харитаси"га киритилган 48 та инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш масалалари, шунингдек, вилоятнинг турли туманларида тадбиқ этиш учун таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилди.

Шу билан биргаликда, Наманган вилояти ҳокимлигида Ҳиндистон, Италия, Озарбайжон, Покистон, Россия, Таиланд ва Туркиядан келган хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказилди ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться