Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Манама шаҳридаги конференцияда иштироки тўғрисида
2019-04-26 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация 2019 йил 27-28 апрель кунлари Манама шаҳрида (Баҳрайн Подшоҳлиги) бўлиб ўтадиган Жанубий Осиёда хавфсизлик бўйича юқори даражадаги 5-халқаро конференцияда иштирок этади.
Конференция Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) ва АҚШ Миллий мудофаа университети қошидаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё бўйича стратегик тадқиқотлар маркази (NESA) томонидан ташкил этилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги