Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шарғунда 105,5 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда

2019-04-30 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 мартдаги қарорига мувофиқ “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бошқарув тизими такомиллаштирилиб, кўмир саноатини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Шарғун кўмири сифатининг юқорилиги, захираси кўплиги билан бошқалардан ажралиб туради. Бугунги кунда бу ерда 2017-2020 йилларга мўлжалланган 105,5 миллион долларлик лойиҳа амалга ошириляпти. Хитой билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа натижасида 2021 йилдан бошлаб бир йилда 900 минг тонна тошкўмир қазиб олинади. 600 та иш ўрни яратилади. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг Ангрен ва Янги-Ангрен иссиқлик электр станциялари, цемент заводлари, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга тошкўмир етказиб бериш кўпаяди. 

Айни пайтда коннинг асосий захираси томон туннел қазиб борилмоқда. Ҳозиргача 2 километрдан зиёд шундай йўл қурилди. Яна 1,5 километрдан сўнг, 33 миллион тонналик асосий кўмир захирасига етиб борилади.  

Давлатимиз раҳбарига Сурхондарё вилоятида тошкўмир қазиб чиқаришни ривожлатиришнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди. 

- Бундай сифатли кўмир ҳеч қаерда йўқ. Ақл, илм билан ундан самарали фойдаланиб, халқимиз манфаати учун ишлатишимиз керак, - деди давлатимиз раҳбари. 

Шу ернинг ўзида “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини модернизация қилиш, Бойсун ва Шеробод туманларидаги конларда кўмир қазиб чиқаришни ташкил этиш, Сариосиё тумани ва Шарғун шаҳарчасини 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Шавкат Мирзиёев кончиликни янада ривожлантириш, бунинг учун соҳага оид замонавий технологияларни яхши биладиган мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади. Шарғун шаҳарчасини янгидан қуриш,  тадбиркорлик ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться