Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

2019-04-26 | Сиёсат

2019 йилнинг 22-26 апрель кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясининг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилди.

Қозоғистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи мобайнида давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида қўшма дала текширувлари ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ўртасидаги Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғини ўтказиш бўйича таклифлар юзасидан фикрлар алмашилди.

Йиғилиш дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Музокаралар якунларида делегация раҳбарлари - Ўзбекистон Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича Элчиси Вячеслав Гиззатов тегишли Протокол имзоладилар.

Учрашувлар жадвалига биноан навбатдаги йиғилиш Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться