Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди билан учрашув

2019-05-08 | Сиёсат

2019 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Дархан Сатибалдини яқиндагина юксак мартабага эришгани — мамлакатимизга элчи этиб тайинлангани билансамимий қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида муваффақият тилади.

Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кўламдор ислоҳотлар хусусида қисқача маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатлари яхши қўшничилик, мустаҳкам дўстлик ҳамда қардошлик ришталарига асосланган ҳолда ривожланиб келмоқда. Мамлакатларимиз ҳар томонлама ҳамкорликни фаол олиб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончли ва самимий мулоқотлар изчилик касб этгани диққатга молик.

Ўзбекистон Қозоғистон билан барча соҳада тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган ҳолда ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келади. Бу жараёнда, табиийки, мамлакатларимизнинг парламентлараро ҳамкорлик алоқалари ҳам муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакиллари Қозоғистон Республикасига турли халқаро анжуманлар, семинар ва илмий форумларда иштирок этиш учун кўплаб маротаба ташриф буюрган. Ўз навбатида, Қозоғистон Республикасининг депутатлари ҳам кўп бор юртимизда бўлиб, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этган. Умуман, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Қозоғистон Республикаси парламенти вакиллари ўртасидаги ўзаро делегациялар ташрифлари, учрашувлар, дўстона ва самимий мулоқотлар Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг янги босқичида муҳим ўрин тутяпти. Икки давлат қонун чиқарувчи органларининг ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Учрашув чоғида элчига мамлакатимиз Олий Мажлис қуйи палатасининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди самимий суҳбат учун ташаккур изҳор қилар экан, конструктив ва амалий руҳдаги  мулоқотларни изчил давом эттириш, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу борада ҳамкорликдаги тадбирларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди. 

Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янги мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликдаги соҳалар кўламини янада кенгайтириш хусусида сўз юритилди.

Учрашувда, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться