Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Оҳангарондаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолди

03.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятидаги ижтимоий ва коммунал соҳаларга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Тошкент вилояти учун 784 та инвестиция лойиҳасидан иборат янги дастур шакллантирилган

03.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқдан ватандошларимизни олиб келиш жуда қийин бўлди

03.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкент вилояти фаоллари билан йиғилишда давлатимиз раҳбари «Меҳр» операциясига ҳам тўхталиб ўтди.

Президент Тошкент вилоятидаги аҳволни танқид қилди

03.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилиш бошланди.

Бешта ташаббус Бўка қиёфасини тубдан ўзгартирди

02.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманида Бешта ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев: Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади

02.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманидаги «Саркор» фермер хўжалиги даласида пахта ва ғалла ривожини кўздан кечирди. Тошкент вилоятида 2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар натижасида 14,5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Оҳангарондаги «Building innovation» йилига 3 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилади

02.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи арафасида Оҳангарон туманида «Building innovation» корхонаси қуриб битказилди. Германия, Австрия, Греция, Испания ва Япониядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилди.

Бўка туманида Бешта ташаббусни жорий қилиш бўйича платформа яратилди

03.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари илгари сурган Бешта ташаббус доирасида Бўка тумани марказида Маданият ва маърифат экопарки барпо этилди. Президентимиз ушбу истироҳат боғига ташриф буюриб, ёшлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Янги боғча маҳалла болаларини мактабгача таълим билан қамраб олиш муаммосини ҳал қилди

01.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» давлат мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.

Бош вазир қабулхоналари тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилади

01.06.2019СиёсатМанба: ЎзА

Президент Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлардан ер ажратиш, газ, электр ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, кредит, солиқ каби масалаларга 16 мингта мурожаат тушган. Икки мингга яқин мурожаатда мансабдорларнинг ҳатти-ҳаракатларидан норозилик билдирилган.

Тошкент вилояти ички ишлар тизимида эксперимент жорий этилмоқда

01.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги 2-сонли ички ишлар бўлимини бориб кўрди.

Ангренда замонавий темир йўл вокзали барпо этилди

01.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Европа кенгаши Президентини қабул қилди

01.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Европа кенгаши Президенти Дональд Тускни қабул қилди.

МДҲ Ички ишлар вазирларининг Тошкентдаги мулоқоти

01.06.2019МДҲМанба: ЎзА

Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

31.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни Грузия, Америка Қўшма Штатлари ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Зураб Абдушелишвили, Дэниел Розенблюм ва Кан Чжэ Квондан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларини қабул қилди

31.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ички ишлар вазирлари кенгашининг шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган тадбирларида иштирок этаётган МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирликлари ва идоралари раҳбарларини қабул қилди.

Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ташрифи якунланди

31.05.2019СиёсатМанба: ЎзА

Аввал хабар берилганидек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун 29-30 май кунлари мамлакатимизда бўлди.

Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси бошланди

30.05.2019СиёсатМанба: ЎзА

Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади.

Самарқанд делегацияси Кореяга ташриф буюрди

30.05.2019СиёсатМанба: «Халқ сўзи»

Самарқандга тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида вилоят ишбилармонлари ва мутасадди раҳбарларидан иборат делегация Жанубий Корея Республикасига ташриф буюрди.