Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

26.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, бўш турган бино ва ерларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида

26.06.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Биринчи ярим йилликда кутилаётган натижалар таҳлил қилинди

25.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган натижалар ва сифат ўзгаришларини таҳлил қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Гана элчиси билан учрашув

25.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Гана Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Саюти Яҳая Иддини қабул қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев: Ислом цивилизацияси маркази илмий фундаментал база бўлиши лозим

25.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Иншоот ертўласи ва деворлари қурилди, айни пайтда том қисми конструкциялари монтаж қилинмоқда.

Ўзбекистон-Туркманистон чегараси бўйича музокараларга доир

25.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 19-25 июнь кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ноёб Конгресс-холл ҳар қандай форматдаги йирик анжуманларни қабул қилади

25.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Бруссел шаҳрида бўлиб ўтадиган музокаралар тўғрисида

24.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

24.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси иш бошлади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

21.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

Ўзбекистон делегациясининг Норвегияга ташрифи тўғрисида

21.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 18-20 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Норвегия Қироллигига ташриф буюрди.

Президент иштирокида Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди

21.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкентда 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси Стокголмда музокаралар ўтказди

19.06.2019ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2019 йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Стокголм шаҳрида бўлди ва Швеция Парламенти, шунингдек, қатор вазирлик ва идораларда музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

18.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси Гаага конференциясида иштирок этмоқда

18.06.2019СиёсатМанба: ЎзА

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Голландияда 18-24 июнь кунлари бўлиб ўтаётган хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясида иштирок этмоқда.

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм вазир Шерзод Кудбиев билан учрашди

18.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

17 июнь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм ҳамда сиёсий масалалар бўйича элчихона котиби Брэндон Шервуд билан учрашув ўтказди.

Афғонистон Ислом Республикаси бош прокурори билан учрашув

18.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Афғонистон ислом Республикаси Бош прокурори Мохаммад Фарид Хамиди бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

17.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.