Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегациясининг Норвегияга ташрифи тўғрисида

2019-06-21 | Сиёсат

2019 йилнинг 18-20 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Норвегия Қироллигига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси Осло шаҳрида Норвегия парламенти, ташқи ишлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирликлари, Норвегия ишбилармон доиралари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
 
Норвегия Ташқи ишлар вазири Ине Сорейде Ўзбекистоннинг бу каби юқори даражадаги делегацияси ташрифи аҳамиятини таъкидлар экан, ушбу ташриф мамлакат ташқи сиёсатининг очиқлиги ва барча шериклар билан конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди. Норвегия ташқи сиёсат идораси раҳбари Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Ине Сорейде қайд этганидек, Норвегия Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор ва яқин вақтда мамлакатимизга юқори мартабали делегацияни юборишни режалаштирмоқда.
Норвегия депутатлари билан музокаралар чоғида Парламентнинг ташқи ишлар ва мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Анникен Ҳютфелд икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлар экан, қонунчилик органлари делегацияларининг мунтазам ташрифларини йўлга қўйишни қўллаб қувватлади.
 
Норвегия Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигида Ўзбекистон делегацияси томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер билан биргаликда Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича БМТ кўпшериклик траст фонди тақдимоти ўтказилди. Ўзбекистон томони Норвегия ҳукуматига фонд ташкил этилишини биринчилардан қўллаб-қувватлагани, жумладан, фонд лойиҳалари амалга ошириш учун молиявий маблағ ажратгани учун самимий миннатдорчилик билдирди.
 
Норвегия Хелсинки қўмитаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Норвегия миллий институти раҳбарияти билан учрашувлар давомида Норвегия томони Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Норвегия Хелсинки қўмитасининг Бош котиби Берн Энгесланд сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ушбу соҳада эришган ютуқларини юқори баҳолади, Норвегия ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг ўзбекистонлик шериклари билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлигини изҳор этди. Шу муносабат билан у жорий йилда Норвегияга инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида тажриба алмашиши учун давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ташрифини ташкил этишни таклиф қилди.
 
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, молиявий ва таълим хизматлари, тоғ-кон ва балиқчилик саноати ва бошқа соҳаларда фаолият юритадиган Норвегия компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Яқин вақтда Норвегия бизнесменлари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш ва аниқ лойиҳалар тақдимотини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
 
Ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари Осло шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича йиллик форум ва Норвегия халқаро муносабатлар институтида нутқ сўзладилар ва Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёни, мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Марказий Осиёдаги ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться