Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

2019-06-17 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар жорий йил 14-15 июнь кунлари Бишкек ва Душанбе шаҳарларида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити тадбирлари якунлари юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларида устувор лойиҳа ва дастурларни, жумладан, жорий йил 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия биринчи мажлисида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться