2019 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Гана Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Саюти Яҳая Иддини қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қила туриб, Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинланганлиги билан табриклади ва унга самарали фаолият кўрсатишини тилади.
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
2018 йил декабрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг махсус «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясини қабул қилиш доирасидаги муваффақиятли ҳамкорлик мамнуният билан эътироф этилди. Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган ҳужжатни Гана нафақат қўллаб-қувватлади, балки унга ҳаммуаллифлик қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Гана алоқаларини фаоллаштириш ва халқаро ташкилотлар, аввало БМТ доирасида ҳамкорлик қилиш амалиётини давом эттиришга қизиқишнинг мавжудлиги тасдиқланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги