Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Туркманистон чегараси бўйича музокараларга доир

2019-06-25 | Сиёсат

2019 йилнинг 19-25 июнь кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида давлатлараро чегарада демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича таклифларни кўриб чиқиш давом эттирилди.
 
Мулоқот давомида чегарада Аэрофототасвир ишларини амалга ошириш талаблари лойиҳаси ишлаб чиқилди.
 
Музокаралар натижаларига кўра давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида дала демаркация ишларини ўтказиш, жумладан бу жараённи тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
 
Учрашув анъанавий дўстлик руҳида ўтди.
 
Музокаралар якунларида ишчи гуруҳлар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов учрашув Баённомасини имзоладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться