Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Ҳалқаро Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) ўртасида молиявий битим имзоланди

2020-08-05 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) ўртасида қиймати 46,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича молиявий битим рақамли имзоланиши бўлиб ўтди.

Маросим онлайн форматда ўтказилиб, мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун муҳим бўлган ҳужжатлар махсус планшетларда рақамли имзолар билан тасдиқланди.

- Бугунги онлайн мулоқот ўтган йили Римда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) президенти жаноб Жильбер Фоссун Унгбо билан конструктив мулоқот ҳамда эришилган келишувларнинг мантақий давоми, дейиш мумкин, дейди Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев. -Шубҳасиз, ушбу лойиҳа ҳукуматнинг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси"нинг муҳим таркибий қисми сифатида соҳада концептуал ўзгаришларга эришишга катта эътибор қаратади. Ўз навбатида, IFAD бу йўналишда энг яқин ҳамкорлардан биридир. Энг асосийси, лойиҳа қишлоқ жойларда яшовчи кам таъминланган аҳоли даромадларини оширишга қаратилган. Лойиҳанинг иккинчи транши минглаб аёллар ва эркаклар учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имконини беради.

Мазкур лойиҳа Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида амалга оширилиб, кластер ва кооперация тизимини ташкил килиш орқали кичик ва ўрта фермерлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чикарувчиларини бир занжирга бирлаштириб, мева ва сабзавотчилик маҳсулотларини ишлаб чикариш ва уларни ички ва ташқи бозорларга йуналтиришга қаратилган. Бунда фермерларга кредитлар имтиёзли тартибда маълум муддатга берилиб, кооперацияга бирлашиш шарти билан такдим этилади. Ҳар бир кредит маблағи 10 минг АҚШ долларидан 50 минг АҚШ долларигача ажратилади. Лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар 10 йил муддатгача берилади, шундан 3 йилгача имтиёзли давр ҳисобланади.

«Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида:

- бир деҳқон ва фермер хўжалиги учун минимал ва максимал кредит миқдори 10 мингдан 500 минг АҚШ долларигача;

- тадбиркорлик билан шуғуллнаётган ва шуғулланиш истагида бўлган ёшларга минимал ва максимал кредит миқдори 5 мингдан 50 минг АҚШ долларигача;

- мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 20 фоиз эквивалентида бўлиши керак.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться