Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – Ўзбекистон учун ривожланиш бўйича ишончли ҳамкор

2020-08-03 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) президенти Ш.Китаока ўртасида видеомулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган олий даражадаги ташриф доирасида эришилган келишувларни ижро этиш бўйича жорий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жаҳондаги рўй бераётган эпидемиологик вазиятда умумий ташаббуслар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тизимли равишда олиб борилаётган ишларни давом эттиришнинг устуворлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистоннинг энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш соҳаларидаги лойиҳалар батафсил кўриб чиқилди. Амалга оширилаётган лойиҳалар доирасидаги жараёнларни янада жадаллаштириш зарурлиги юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Ўзбекистонда мева ва сабзавотчилик соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Япония молия институтининг қўшимча маблағларини жалб қилиш истиқболлари алоҳида муҳокама этилди.

Шунингдек, янги лойиҳалар доирасидаги маблағлар Ўзбекистон иқтисодиётини амалий қўллаб-қувватлашга, хусусан, маҳсулотлари энг кўп талаб қилинадиган тармоқларда саноат ишлаб чиқаришини фаоллаштиришга, кичик ва хусусий бизнеснинг фаоллигини қўллаб-кувватлашга ҳамда ташқи савдони рағбатлантириш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, Япония Ҳукуматининг Марказий Осиё ва Афғонистонга минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, барқарор ривожланиш ва минтақада иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлаш борасида кўмаклашиш истаги юқори баҳоланди. Томонлар "Ўзбекистон-Япония-Афғонистон" форматида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон томони минтақавий аҳамиятга эга, ҳусусан, инфратузилмани такомиллаштириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган истиқболли лойиҳаларнинг амалга оширилишида Марказий Осиё давлатлари ва (USDFC) АҚШ Халқаро молия корпорацияси иштирокида ташкил этилиши режалаштирилган Инвестиция жамғармаси билан биргаликда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) ҳам эҳтимолий иштирокини кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқди.

Видеомулоқот якунида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласи бўйича келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться