Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган вилоятидаги IT соҳасидаги стартаплар молиялаштирилади

2021-08-25 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов “IT-Park” Наманган вилояти филиалининг ўқув марказига ташриф буюриб марказда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Наманган вилояти тажрибаси сифатида ташкил этилган “IT-school” ўқув маркази ёш дастурчилари робототехника, дастурлаш соҳасида эришган ютуқларини намойиш этдилар.

Шунингдек, “IT-Park” Наманган вилояти филиали томонидан Халқаро рақамли университет (IDU)ни ташкил этиш бўйича лойиҳа тақдимоти ташкил этилди. Вазирлик ва мазкур университет ўртасида сунъий интеллектни лойиҳалаштириш йўналишида ҳамкорлик қилиш, ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.

Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасаларини рақамлаштириш, ота-оналарнинг фарзандлари мактабгача таълим муассасасида кунлик қандай машғулотлар билан шуғулланиши, рациони борасида маълумотларни онлайн кузатиб бориш, мактабгача таълим муассасасини онлайн мониторинг қилишга мўлжалланган «Биометрик боғча» («Ақлли боғча») дастури тақдимоти ўтказилди. Мазкур лойиҳа вазирлик томонидан ижобий баҳоланиб, ушбу дастурни Наманган вилоятининг 10 та мактабгача таълим муассасасида ва республиканинг ҳар бир вилоятида ҳам 10 тадан муассасада синов тариқасида ишга туширилиши учун стартап лойиҳа сифатида маблағ ажратиб берилиши таъкидланди. Шу билан бирга, “Welcome to Namangan” платформаси ва бошқа дастурлар тақдимоти ҳам намойиш этилиб, ушбу лойиҳаларни ҳам келгусида қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Ташриф давомида, “IT-Park” резиденти “United IT club” томонидан «Темир дафтар»даги ёшларнинг 200 нафарини ахборот-технологиялари соҳасида махсус курсларда ўқитиш бўйича лойиҳаси тақдимот қилинди. Мазкур лойиҳа ҳам стартап лойиҳалар давомида вазирлик томонидан молиялаштирилиши ва амалиётга татбиқ этилиши борасида келишувга эришилди.

Шунингдек, ахборот-технологиялари соҳасида Наманган вилоятида амалга оширилаётган ижобий ишлардан келиб чиқиб, узвий ҳамкорликни амалга ошириш, бу борада вазирлик томонидан истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться