Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг Италиядаги Элчихонаси ахбороти
2019-05-23 | Жамият
Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 22 май куни Флоренциядан Сиенага (Италия) бориш йўлида ичида туристлар бўлган автобуснинг ҳалокатга учраши натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Элчихона Италия ТИВ ва бошқа давлат тузилмалари билан алоқада бўлиб турибди.
Шу билан бирга Консуллик-ҳуқуқий департаменти Италия, Ватикан, Мальта ва Сан-Марино ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Рим шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +39-06-878-60-310.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги