Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон элчиси «Олтин қалам» халқаро танлови мукофотини топширди

2019-06-01 | Жамият

2019 йилнинг 31 май куни Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Элчиси Эргаш Шаисматов тантанали тарзда «Халқ овози» газетаси бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзодага «Олтин қалам» XIV миллий мукофоти учун халқаро танлов Ташкилий қўмитасининг диплом ва совғасини топширди. Танлов якунлари анъанага кўра 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида эълон қилинди.

Халқаро танлов Ташкилий қўмитаси ва ҳакамлар ҳайъати Ёқубжон Абдуманонзоданинг «Халқ овози» ва бошқа нашрларда чоп этилган ишларини «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси бўйича диплом билан тақдирлади. Мақолалар аввало тожик ва ўзбек халқларининг кўп асрлик алоқаларини мустаҳкамлашга, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган
 
«Халқ овози»нинг биринчи сони 1929 йилда чоп этилган. Бугунги кунда газета Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри ҳисобланади.
Мукофат билан табриклай туриб, Элчи ҳаётнинг турли жабҳаларидаги Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали алоқаларнинг изчил ривожланишида Ёқубжон Абдуманонзода ва умуман газетанинг қўшаётган салмоқли ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Муаллифнинг «Дўстлар дийдорида шодлик мужассам», «Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз», «Асрлар синовидан ўтган дўстлик», «Ближний сосед лучше дальней родни» ва бошқа шу каби мақолалари ўқувчиларни биродар халқларимизнинг туб манфаатларига хизмат қилувчи давлатлараро муносабатлардаги жадал ўзгаришлар, уларнинг сермаҳсул натижалари билан таништиради.
 
Ёқубжон Абдуманонзода ўз навбатида меҳнатининг юқори баҳоланганлиги учун миннатдорчилик изҳор этди ва ўз ижодининг келгусида ҳам Тожикистон ва Ўзбекистон халқларининг фаровонлигига хизмат қилишига умид билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться