Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди

18.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.

Қисқа рақамли 1003 Call-марказига шу вақтгача 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган

18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган эди. Фуқароларимиз ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси ёки ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги билан боғлиқ саволларига мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар олишмоқда.

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар

18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Бугун 282 нафар россиялик Тошкентдан Москвага олиб кетилди

18.03.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида транспорт алоқаларини тўхтатгани учун “Аэрофлот“ компанияси махсус рейс билан 282 нафар россияликни Тошкентдан Москвага етказди, деб маълум қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими раҳбари Иван Фетисов РИА Новостига.

Жамоат транспортларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда

18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Мамлакатимизга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастуридаги тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1211 қисқа рақамли ишонч телефонига келган мурожаатлар ижроси назоратга олинди

18.03.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Барчамизга маълумки, кейинги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз турмуш даражасини янада оширишга қаратилган тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда айниқса, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Расмий баёнот: чорвачилик маҳсулотлари тақчиллиги юзага келмайди

17.03.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор аниқлангач, ижтимоий тармоқларда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўйича турли асоссиз хабарлар пайдо бўлди.

Франция, Монако ва Андоррада бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 17 март куни Ўзбекистоннинг Франциядаги Элчихонаси ўз консуллик округи ҳудудидаги ватандошларига ватанга қайтишни истаганлар тўғрисида маълумот тўплаш бошланганлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг карантин даврида иш берувчиларга тавсиялари

17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларнинг ота-оналарига таътиллар берилиши юзасидан тартиби расмий маълумот

17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2020 йил 16 мартдан Республикадаги барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, халқ таълими, ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларига таътил эълон қилинганлиги муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларнинг ота-оналарига таътиллар берилиши тартиби юзасидан қатор саволлар келиб тушмоқда.

Туркманистонга боришни режалаштираётган фуқаролар диққатига

17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистоннинг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси Ўзбекистон томонига расман маълум қилишича, COVID-19 коронавирусининг кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида, барча мамлакатлар фуқаролари 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини фақат “Олат - Фарап автойўли" назорат-ўтказиш пункти орқали ўтказилади, бунда янги турдаги коронавирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома талаб этилади.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси ахбороти

17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2020 йил 17 март куни дипломатик ваколатхонага 200 дан ортиқ фуқароларимиз мурожаат қилиб, ватанга қайтиш истагини билдиришган. Рўйхат шакллантирилган ва Ўзбекистонга учиб кетиш учун чартер авиарейсни ташкил қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган кредит рисклари таъсирини юмшатиш чоралари юзасидан

17.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида барча тижорат банкларига:

Ҳурматли ота-оналар ва МТТ раҳбарлари!

17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2020 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мамлакатимиз аҳолисининг саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги МТТлар фаолиятини тўхтатишга қарор қабул қилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасидаги барча МТТларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси раҳбариятининг хати юборилди. Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун МТТлар вақтинча ёпилиши ҳақида хабардор қилинган.

“Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Сирдарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Халқаро меҳнат ташкилотининг вакили иштирокида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингни вилоят ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи олиб борди.

Нархлар барқарорлиги – осойишталик омили

17.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилаётган мониторинг ижобий натижаларни кўрсатди.

200 дан зиёд юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтди

17.03.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Коронавируснинг географик қамрови кенгайиб бораётгани сабабли ўқиш, бизнес, саёҳат ва бошқа эзгу мақсадлар билан дунёнинг турли мамлакатларида бўлиб турган юртдошларимизни ватанимизга олиб келиш давлатимиз раҳбари ва ҳукуматининг диққат марказида турибди.

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича 1003 Call-марказ ишга туширилди

17.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди.

Россия элчихонаси Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлган ватандошлар учун махсус самолёт ташкил этади ​

16.03.2020ЖамиятМанба: ЎзА

​Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлган ватандошлар учун махсус самолёт ташкил этиш масаласи устида иш олиб бормоқда. Бунга, Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан бошқа мамлакатлар билан транспорт алоқаси тўхтатилгани ҳақидаги қарори сабаб бўлди, деб маълум қилди Россиянинг мамлакатимиздаги дипломатия миссияси матбуот хизмати.

Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш

16.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Узоғимизни яқин қиладиган энг яхши кўмакчимиз ба автомобиллардир. Бугунги кунда уларнинг сони анча ортган. Шунгдек баъзан “эркалик” қилиб қолса, бир пасда уста қидириб қоламиз. Тошкент шаҳардаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида шу каби автомобил таъмирловчи касб эгаларини ҳам тайёрлайди.